Карагодеуашх - синд-меот қабиласи бошлиғи дафн этилган мозорқўрғон (мил. ав. ИВ—ИИИ асрлар). Краснодар ўлкасининг Қрим ст-яси яқинида жойлашган. Е. Д. Фелицин томонидан қазилган (1888). Мозорқўрғон тагидан ёпиқ йўлак (дромос)лари бўлган 2 дафн хонаси топилган. Биринчи, асосий хонадан эркак кишининг скелети, бош кийимига тегишли олтин тақинчоқ, бўйнига тақилган олтин гардиш чиққан; маййит ёнига олтиндан зеб берилган қуроласлаҳа, жез ва кумушдан ишланган идишлар қўйилган. Иккинчи хона бўш бўлган, бироқ хонага элтувчи ёпиқ йўлакдан дафн араваси крлдиқлари билан бир қанча отларнинг скелетлари, олтин ва кумуш тақинчоқлар билан безатилган ҳашаматли маросим либосида дафн этилган ёш аёлнинг қабри, шунингдек, қурбонлик маросимидан қолган бошқа нарсалар топилган. К. Қуйи Днепр бўйидаги скиф подшоҳ мозорқўрғонларига яқин туради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил