Karakas
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Каракас — Венесуэла пойтахти. Кариб Анд тоғлари орасидаги водийда, денгиз сатҳидан 900–1000 м баландликда, Кариб денгизидан 13–14 км ичкарида жойлашган. Иқлими субекваториал сернам иқлим. Январнинг ўртача температураси 18°, июлники 21,2°. Йилига 820 мм ёғин ёғади. Аҳолиси 3,4 млн. киши (1998). Шаҳарга 1567 йилда испанлар асос солган. ХВИИИ асрда Испания мустамлака империясининг йирик иқтисодий, сиёсий ва маданий маркази. 1810 йилда Каракасда бошланган қўзғолон 1810—26 йилларда Америкадаги Испания мустамлакачилигига қарши урушларнинг бошланиши бўлган. Буюк Колумбия давлати парчаланганидан сўнг (1830) Каракас Венесуэла пойтахти бўлиб қолди.
Каракас — мамлакатнинг муҳим сиёсий, савдо, молия, саноат ва маданият маркази. Муҳим транспорт йўллари тугуни. Шаҳар темир йўл ва шоссе йўли орқали Ла-Гуайра порти ва Майкетия халқаро аҳамиятдаги аэропорти билан боғланган. Каракас орқали Пан-Америка шоссе йўли ўтган. Йирик чет эл ва миллий банклар, савдо ва саноат компанияларининг идоралари жойлашган. Машинасозлик, металлсозлик, нефт кимёси, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, тикувчилик, кўн поябзал, озиқ-овқат саноати ривожланган. Ойнашиша, қоғоз, семент корхоналари бор. Каракасда метрополитен қурилган. Бир неча университет, Миллий педагогика институти, олий тиббиёт мактаби, 2 та мусиқа академияси, Венесуэла тил академияси, Миллий тарих академияси, Миллий тиббиёт академияси ва б. илмий муассасалар, бир неча Халқаро жамиятлар, миллий ку-тубхона; Боливар, Табиий илмлар, Мустамлакачилик санъати музейлари, театрлар бор. Меъморий ёдгорликлардан Пласа Боливар марказий майдонидаги собор (1664—74 йиллар) сақланган. Каракас 1812 ва 1990-йилларда кучли зилзилалардан вайрон бўлган, кейинчалик қайта қурилган. ХХ асрда „Симон Боливар“ жамоат маркази (1938), Нафис санъат музейи (1960), Миллий пантеон, капитолий ва б. қурилган.[1]
Манбалар
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |