Сут карамели истеъмол қилиш ёки эритиш учун мўлжалланган квадрат шакарламалар шаклида тайёрланади

Карамел (франсузча: cарамел, лотинча: cаннамелла — „шакарқамиш“) — қандолат маҳсулоти; шакар қиёмга таъм берувчи, бўёвчи ва хушбўй қилувчи моддалар қўшиб қайнатиб тайёрланадиган ширинлик. Унинг массасидан турли шаклда тайёрланган карамел обаки ёки монпасе дейилади. Карамел ичига мева, асал ва бошқалар солиб ҳам тайёрланади. Карамелни сақлаш учун устига шакар, какао уни сепилади ёки қоғозга ўралади, махсус темир банка ёки картон қутига жойланади. Карамел кондитер фабрикакаларида автоматлаштирилган универсал машиналарда ишлаб чиқарилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил