Карате — жангари спорт тури. Ватани Япония. Карате сўзининг маъноси „бўш қўллар“ ҳисобланади. Карате спорт турини япониялик Гичин Фунакоши яратган.

Карате (японча — ҳеч нарсасиз қўл билан) — қуролсиз ўзини-ўзи ҳимоя қилиш, инсон танасининг нозик жойларига қўл ёки оёқ билан зарбалар беришга асосланган спорт курашининг бир тури. Каратенинг ҳозирги қоидалари ХХ асрнинг бошларида японча жиужицу яккакурашини такомиллаштириш асосида шаклланган. Унинг дастлабки усул ва қоидаларини Гичин Фунакоши (1869— 1957, Япония) ишлаб чиққан. Каратечилар 8×8 м татамида яккама-якка ёки жамоа бўлиб мусобақалашади, бажарилган зарба усулларига қўйилган баҳоларга қараб ғолиблар аниқланади. Халқаро Карате федерацияси (WУКО)ра 1968-йилда асос солинган. У 157 миллий федерацияни бирлаштиради (2002), Ўзбекистон миллий Карате федерацияси унга 1996-йил кирган. 1970-йилдан жаҳон чемпионатлари ўтказиб келинади (ҳар 2-йилда). Карате Осиё, Лотин Америкаси мамлакатлари, АҚСҲ, Испания, Франсия ва бошқа давлатларда тараққий этган. Ўзбекистонда Карате ХХ асрнинг 80-йилларидан оммалаша бошлади. 1995-йилда республика Каратечилари битта федерацияга бирлашди (Каратеда 4 та йўналишда мусобақалар уюштирилади). Федерациянинг барча вилоятларда бўлимлари бор. Ўзбекистонда 60 мингдан кўпроқ киши Карате билан шуғулланади, 40 дан зиёд Карате клублари рўйхатдан ўтган (2002). Нурхон Нафасов, Алишер Содикрв, Михаил Голованов каби тажрибали мураббийлар қўл остида шуғулланган Илҳом Каримов, Отабек Қосимов, София Каспўлатова, Дониёр Холматов, Азамат Али Қаландаров сингари Каратечилар жаҳон кубоги ва Осиё чемпионатларида совринли ўринларни эгаллашган.[1] шотокан карате ни озбекистонга Зарип Болтаэв олиб келган,ва федерацияга асос солган.

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил