Карбофос (Cл0Ҳл9О6ПС2), малатион, фосфотион — ўсимликларни зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилишда қўлланадиган инсектоакарицид. Ўзига хос бадбуй ҳидли, рангсиз, мойсимон суюқлик. 50%ли эмулгирланувчи консентрати техника ва сабзавот экинларида (2 мартагача) сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларга (ўргимчаккана, шира ва б.) ҳамда чорвачиликда экто- ва эндопаразитларга қарши қўлланади. Сўнгги ишлов ҳосилни йиғиб олишдан камида 20 кун илгари ўтказилади. Сарф меъёри: ғалла экинларида 0,25—0,6, ғўзада 0,3— 0,6, токзорларда 0,5—1,3, сабзавот экинларида 0,3—0,6 кг/га; иш суюқлиги 200—400 л/ра Ҳайвонлар ва одамлар учун ўртача заҳарли. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил