Karbonatli jinslar
Карбонатли жинслар - калсий, магний, темир карбонатларидан ташкил топган тоғ жинслари. Карбонатли жинсларнинг чўкинди (оҳактош, доломит, мергел, бўр ва б.), метаморфоген (мармар) ва магматоген (карбонатит) турлари фарқ қилинади. Карбонатли жинсларга кўпинча гил ва органик моддалар, кварс, глауконит, пирит, фосфорит ва б. аралашган бўлади. Карбонатли жинсларнинг асосий қисми денгиз ва кўл ҳавзаларида чўкинди тарзида ҳосил бўлади ва барча чўкинди жинсларнинг 20% пни ташкил этади. Типи ва хили кўп. Карбонатли жинслар Ер пўстида кўп тарқалган, қалинлиги бир неча юз метр ва узунлиги юзлаб км гача қатламлар ҳосил қилади. Карбонатли жинслар универсал минерал хом ашёдир; қурилишда, оҳак тайёрлашда, селлюлоза-қоғоз, семент саноати, қора ва рангли металлургияда флюс сифатида, қишлоқ хўжалигида, тупроқ таркибини яхшилашда, аралаш ем тайёрлаш ва б.да ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |