Карбункул (лотинча: cарбунcулус — "ко'мир"; эски рус. номи - о'т о'чирувчи, ко'мир ёқувчи) — Ёнма-ён жойлашган бир неча соч халтачалари ва ёг' безлари о'ткир йирингли яллиг'ланиб, умумий инфилтрат ва тери ҳамда тери ости клечаткасида некроз пайдо бо'лганда cарбункул («cарбунcулус») дейилади[1].

Карбункул
 
Классификацияси ва ташқи линклар
МедлинеПлус 000825
МеСҲ Д002270

Этиологияси ва патогенези

Касалликнинг қо'зг'атувчиси ко'проқ тилларанг стафилококкдир, ко'пинча стафило ва стрептококк инфексияси бирбирига аралашиб кетади. Касалликнинг келиб чиқишига қуйидагилар сабаб бо'лади: организмнинг умумий заифланиши, гиповитаминозлар, моддалар алмашинуви ва касалликлари (қанд касаллиги, семириб ёки озиб-то'зиб кетиш). Одатда, карбункул билан катта ёшдаги кишилар касалланади. Карбункул ко'проқ бо'йиннинг орқа юзасида, энсада, орқада, белда, устки ёки пастки лабда пайдо бо'лади.

Патологоанатомик манзараси

Тери ва тери ости клетчаткасида бир нечта соч халтачаларни ҳамда ёг' безларини о'раб олган инфилтрат пайдо бо'лади. Қон айланишининг бузилиши юз беради, то'қима кенг ко'ламда некрозга учрайди ва бу чипқондан фарқ қилиб, барча тери ости то'қималарини қамраб олади. Некроз зонасида йиринг пайдо бо'либ, бир нечта соч халтачалари тешиги орқали ташқарига ажралиб чиқади. Кейин некрозга учраган то'қималар бир-бири билан бирикиб, катта вулқон ог'зига о'хшаш ёриқ ҳосил қилади, бу ёриқ аста-секин грануляцион то'қима билан то'либ боради.

Клиник манзараси

Карбункул ҳароратнинг сезиларли даражада ко'тарилиши ва қаттиқ ог'риқ билан бошланади. Қизариб шишиб чиққан жой тез катталашиб боради (бошланишида бир нечта инфилтратлар бо'лиши мумкин, лекин улар тезда бир-бирига қо'шилиб кетади). Тери ко'кимтир-қизил рангга киради, яллиг'ланган жой атрофида шиш ривожланиб, теридан бо'ртиб чиқади. Инфилтрат устидаги тери, ко'проқ жадаллик билан қизарган марказидаги тери (бу ердаги ранг аста-секин оқариб боради, тери юпқалашиб ёрилади) тушиб кетади. Бир нечта туйнукчалар пайдо бо'либ, улардан йиринг ажралиб чиқа бошлайди. Айрим туйнукчалар бир-бирига қо'шилиб кетади, яллиг'ланиш жараёни чуқурлашиб, муайян мушак устидаги пардагача етиб боради. Жараён ко'плаб йиринг оқиши ва некротик то'қималарнинг тушиб кетиши билан кечади. Карбункулга интоксикациянинг умумий белгилари хосдир: ҳарорат ба'зан 40 °C даражага ко'тарилади ва у эт увишиши, беҳузур бо'лиш, қайт қилиш, бошнинг қаттиқ ог'риши, уйқусизлик ва беҳушланиш билан кечади. Карбункул одамнинг юзида, айниқса, юқори лабида бо'лса хатарлидир. Йиринг чиқиб, некротик то'қималар тушиб кетгач, беморнинг умумий аҳволи сезиларли равишда яхшиланади.

Асоратлари

О'та хавфли асоратлардан тромбофлебит ва лимфангитни, тромбоз, сепсис ва йирингли менингитни ко'рсатиб о'тиш жоиздир.

Дифференсиал диагнози

Карбункулни чипқондан, куйдирги карбункулдан, яра қилиб юборадиган хавфли о'смадан фарқлаш лозим.

Давоси

Бемор жарроҳлик бо'лимига албатта ётқизилиши керак. Дастлабки босқичда новокаин-ампициллин эритмали инфилтратив блокадаларни ёки пенициллин билан электрофорезни қо'ллаш мумкин. Шунингдек, қисқа то'лқинли терапия ҳам наф келтириши мумкин. Ётиб даволаниш, иммобилизация, ог'риқсизлантириш ва интибиотикларни сулфаниламидлар билан бирга кушиб, мушакларга ва венага юбориш буюрилади. Карбункул одамнинг юзида бо'лган ҳолларда қаттиқ-қуруқ овқат билан чекланилади, ко'п гаплашиш ман этилади. Чипқондан фарқли оиароқ карбункулда ко'пинча жарроҳлик ё'ли билан даволаш қо'л келади, айниқса бу даво 2-3 кеча-кундуз давомида дори-дармонлар билан даволаш етарлича наф бермаганда ва беморнинг

аҳволи олдинги ог'ирлигича қолган ҳолларда о'ринли бо'лади. Умумий ог'риқсизлантириш билан карбункулдан то мушак устидаги пардасигача гир айлантириб ёки хочсимон қилиб яра кесилади. Некротик тери ва юмшоқ то'қималарнинг ҳаммаси то сог'лом жойгача қирқиб олинади. Гипертоник эритма, фурациллин билан йирингдан тозалангач демексид+фурациллин эритмаси, левомикол малҳами суртилган тампонлар ҳар 2 кеча-кундузда алмаштириб турилиши лозим. Протеологик ферментлардан фойдаланилади. Некротик то'қималар, шунингдек, 25 фоиз салицил кислота кристаллари та'сири остида ҳам яхшигина тушиб кетади. Диабет билан ог'риган беморларга нисбатан бу даврда жадал инсулин билан даволаш қўлланади. Касаллик

мақбул тарзда кечса, яра бир ой мобайнида битиб кетади[2].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Ф.Нишонов, Б.Абдуллажонов, Н.Бозоров, А.Отақўзиев. Хирургик касалликлар. Андижон 2020. 
  2. ↑ Орипов О.. Умумий хирургия. Янги аср авлоди 2008.