Кареллар (узларини каряла деб атайдилар) — халқ. Россия Федерациясининг Карелия Республикасида яшайдилар. Умумий сони 131 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Карел тилида сўзлашадилар. Диндорлари — православлар. Кареллар аждодлари мил. бошларида Ладога кўли буйларида яшаганлар. ХИИ—ХВ асрларда қад. карел ва вес кабилалари асосида карел элати, ХВИИИ асрда эса, карел халқи шаклланган. Кареллар деҳқончилик, чорвачилик, овчилик, балиқчилик, ўрмончилик (ёғоч тайёрлаш) билан шуғулланадилар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил