Википедияда исми Карим бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Каримхон, Занд, Муҳаммад (1704/5 — 1779) — Эрондаги зандлар сулоласи асосчиси. Узоқ давом этган ички низолардан сўнг Эронни (Хуросондан ташқари) бирлаштирган ва вакил номи билан ҳокимиятни ёлғиз ўзи бошқарган (1760—79). Урушларда вайрон бўлган Эронни юксалтириш мақсадида суғориш тизимларини тиклаган, ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдони (Ост-Индия компанияси билан 1763-йилдаги савдо битими) ривожланишига ҳомийлик қилган; деҳқонлардан олинадиган солиқарни камайтиришга, мулкдорларнинг зўравонлигини чеклашга ҳаракат қилган. Шерозни мамлакат пойтахтига айлантирган (1760), бу ерда сарой, масжид, бозор, карвонсаройлар қурилган. Ҳофиз ва Саъдий Шерозий мақбаралари қайта тикланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил