Каркук — Ироқнинг шимоли-шарқий қисмидаги шаҳар, Курдистонда. Таомим муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 420 минг киши чамасида. Автомобил йўллари тугуни, темир йўл стансияси. Нефт қазиб чиқариладиган йирик раён маркази. Бу ердан нефт қувурлар орқали Триполи (Ливан) ва Баниас (Сурия) портларига юборилади. Тўқимачилик, кўн поябзал, кимё, озиқ-овқат саноати корхоналари, нефтни қайта ишлаш заводи бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил