Карл Ясперс (1883.23.2, Олденбург — 1969.26.2, Базел) — немис файласуфи, экзистенсиализм асосчиларидан бири, психиатр. Германиянинг бир неча унтида тиббиёт ва психологияни ўрганган. 1921—37 ва 1945-йилдан Гейделберг университети, 1948-йилдан Базел университети профессор Ясперс экзистенсиализми чегаравий фаолиятлар тўғрисидаги таълимотида яққол кўринади. Унинг фикрича, борлиқнинг моҳияти инсонга унинг чуқур кечинмалари даври (қўрқув, ўлим, мудҳиш жиноят ва бошқалар)да аён бўлади. Инсоннинг вужудга келиши тўғрисидаги масалани Ясперс энг муҳим масала деб ҳисоблаб, инсон ҳамма нарсанинг бевосита асосидир, оламдаги алоқадорликнинг барча турлари ва барча биологик тараққиёт жараёни одамнинг ўзига эмас, балки инсоний модда, инсоний материалга дахлдор, деган фикрни илгари суради. Асосий асарлари: "Экзистенсиал фалсафа" (1938), "Ҳақиқат тўғрисида" (1947), "Тарихнинг маъноси ва вазифаси" (1949), "Фалсафага кириш" (1950), "Атом бомбаси ва инсониятнинг келажаги" (1958) ва бошқалар