Karlik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Карлик, гаранглик — мутлақо эшитмаслик ёки қулоқнинг сўзни англай олмайдиган даражада "оғир"лиги. Карлик туғма ва ҳаётда орттирилган бўлиши мумкин. Туғм а карликка бола туғилаётганда эшитув нервининг зарарланиши, ички қулоқ ёки эшитув нервининг ирсий ёки она юқумли касалликлар (грипп ва ҳоказо) билан оғриши натижасида ривожланмай қолиши, шунингдек, ҳомиладорлик даврида, хусусан, унинг биринчи ойларида онанинг турли дорилар ё спиртли ичимликлар ичиши сабаб бўлад. Ҳаётда орттирилган карлик ўрта ва ички қулоқ, эшитиш нерви ёки бош мия эшитув марказининг яллиғланиш касалликлари, баъзи инфексион касалликлар асорати, шунингдек, зарарли омиллар (масалан, шовқин, вибрация ва бошқалар) натижасида келиб чиқиши мумкин.
Давоси карликнинг сабабига боғлиқ, у кўпинча касалланиш даражасига кўра олиб борилади. Эшитув нерви жиддий зарарланганда кар қулоқ тузалиши қийин. Қулоқ "оғир" бўлиб қолганда товушни кучайтирадиган асбоблар (эшитув аппаратлари)дан фойдаланиш мумкин. Болалар махсус мактабларда ўқитилади (қаранг Карлар мактаби)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |