Karnak
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Карнак, Ипет-Исут - қадимги Миср ибодатхоналар харобаси. Қад. Фива ҳудудидаги араб қишлоғи номи билан аталган. Миср давлатининг янги подшолик даври (мил. ав. 1580—1085 йиллар)да қурилган ибодатхоналар қолдиқлари сақланган (мил.ав ХВИ—ХИ асрлар). Ибодатхоналар мураккаб таркиби, ҳашаматли меъморий тузилиши билан ажралиб туради. Амон-Ра ибодатхонаси (мил. ав. ХВИ—ХИИ асрлар)даги 134 колоннали катта зали, кўндалангига турли даврларда қайта қурилган катта ва кичик заллар, ҳовлилар диққатга сазовор. Бу зал деворларида фиръавнларнинг урушдаги ғалабалари тасвирланган (меъмори Аминхотеп Кичкина). Амон-Ра ибодатхонаси мажмуи билан маъбуда Мут ибодатхонаси (мил. ав. ХВИ—ХВ асрлар)ни машҳур сфинкслар хиёбони бирлаштириб туради. Ҳозир К. музейга айлантирилган. ЙУНЕСКО томонидан муҳофаза қилинади.
Карнак. Аммон-Ра ибодатхонаси.[1]
Манбалар
| Тарихга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |