Карнатака (канн. ಕರ್ನಾಟಕ, Карнатака) — Ҳиндистоннинг жан. қисмидаги штат. Арабистон денгизи соҳилида. 192 минг км2. Аҳолиси 52,7 млн. киши (2001), асосан каннара халқи. Маъмурий маркази — Бангалор ш. К. Декан ясситоғлигининг жан.-ғарби, Ғарбий Гат ва Шарқий Гат тоғлари ҳамда Малабор соҳилининг шим. қисмида жойлашган. Дарёлари серостона, гидроэнергияга бой. Йирик дарёлари — Кришна (Тунгабҳадра ирмоғи билан) ва Кавери, езда тўлиб оқади, суғоришда кенг фойдаланилади. Ғарбида доим яш ил тропик ўрмонлар, шарқида саванналар бор. Йиллик ёғин 500– 3000 мм.

Карнатака
штати



Герб
Gerb
Штат
Мадҳия: Жая Бҳāрата Жанания Танужāте, Жая Ҳē Карнāṭака Мāте
Тегишли Жанубий Ҳиндистон
Таркибида 31 туман (4 маъмурий бўлим)
Маъмурий маркази Бенгалуру
Йирик шаҳари Бенгалуру
Асос солинган санаси 1-ноябр 1956
Тҳаwар Чанд Геҳлот Губернатор
Сиддарамаиаҳ Бош вазир
Расмий тили Каннада
Аҳоли (2011) 61 130 704 (8-ўрин-ўрин)
Зичлиги 320 киши/км² киши./км²
Майдони 191 791 км² км²
Баландлиги
денгиз сатҳидан
 Баланд чўққиси
 Энг паст жойи


 1925 м (Муллайянагири) м
 0 м (Лаккадив денгизи) м
Код ИСО 3166-2 ИН-КА
Автомобил рақами коди КА
Расмий сайти карнатака.гов.ин
Харитада
Karnataka, Xarita
Расмий мадҳияси — Жая Бҳāрата Жанания Танужāте; асосий марказ ва энг йирик шаҳар — Бенгалуру.
Карнатака

К. — аграр штат. Аҳолисининг 65% қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. Ҳудудининг ярмидан кўпроғи экинзор. Асосий экинлари: шоли, тариқнинг маҳаллий турлари (жовар ва раги), маккажўхори, буғдой ва дуккакли экинлар. Шунингдек, пахта, ер ёнғоқ, тамаки, шакарқамиш қам экилади. Мевазорлар бор. Чорвачиликда қорамол, қўй, эчки боқилади. Денгиздан балиқовланади. Қимматбаҳо ёғоч тайёрланади. Темир рудаси, олтин (Ҳиндистонда олинаётган олтиннинг асосий қисми), марганец рудаси, боксит, хромит ва б. қазиб чиқарилади. Тўқимачилик саноати етакчи ўринда. К. Ҳиндистонда ишлаб чиқарилаётган шойининг 80% ни беради. Мовут ва ип газлама ҳам тўқилади. Металлургия (Бҳадраватида қора металлургия, Белгаонда алюминий корхонаси), машинасозлик (асосан, Бангалорда — станоксозлик, электротехника), шиша-керамика, чинни (Бангалор), семент (Белгаон, Дҳарвар, Бижопур), ёғочсозлик, кўн-тери, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Сандал мойи, кимёвий ўғитлар ишлаб чиқарилади. Йирик саноат марказлари: Бангалор ва Майсур. Йирик порти — Янги Мангалор.

3— ХИ асрларда К.да Ғарбий Гатлар сулоласи ҳукмронлик қилган. ХИИ—ХИВ асрларда К. ҳудуди Хойсалар давлати, кейинроқ ХВИ аср охирларига қадар Вижаянагар давлати таркибига кирган. 1399-йилда Вижаянагарга вассал бўлган Майсур ўлкаси ташкил топди. 1761-йилда Майсур тахтини Хайдар Али эгаллади. Ҳайдар Али ва унинг ўғли Типу Султон даврида (1782—99) К. Ҳиндистон жан.даги энг кучли давлат бўлган. Бу даврда К. инглиз босқинчиларига қарши кураш майдонига айланди. 1799-йилда ҳокимият инглизларга тобе бўлган Водеярлар сулоласи қўлига ўтди. Ҳиндистон мустақилликка эришгандан сўнг 1956-йилги маъмурий ислоҳотга кўра, Майсур штати тузилди. 1973-йилдан ушбу штатга К. деб ном берилди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил