Karniz
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Карниз (нем. карниэс) — 1) меъморликда бино девори устига муҳофаза учун махсус (ғишт, ёғоч, тош баъзан пахсадан) ишланган ёки ўрнатилган бўртиқ қисм, бўғот. Томни кўтариб туришга ва ташқи деворни ёғингарчилик таъсиридан ҳимоя қилишга хизмат қилади. Биноларда баъзан қаватларни бир-биридан ажратиб туради. Меъморлик ордерларида антаблементнинг бўртиб турадиган юқори қисми. Ўрта Осиё меъморлигида К.лар бинонинг тузилиши, баландлиги меъморий қиёфасига қараб, уларга мос ва уйғунлашган ҳолда ишланади (476-6.даги расмга қ.); 2) стол, шкафнинг четини, уйларнинг ички қисмини безашда девор текислигидан чиқариб ишланган турли ўймакорлик, кесмакорлик ишлари, уйларнинг шиплари четидан тарашлаб ишланган тахта, безакли ҳошия; 3) дераза ёки эшик тепасида парда осиш учун ёғоч, металлдан қилинган дор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |