Karotinoidlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Каротиноидлар – ўсимликлар, айрим микроорганизмлар (замбуруғлар, бактериялар) ва ҳайвонларнинг сариқ, пушти ёки қизил пигмент". К. кимёвий табиатига кўра, асосан, сикллик тузилишга эга бўлган углеводлардир. Ёғлар ва органик эритувчиларда яхши эрийди. Эркин оқсиллар билан комплекс ҳолда учрайди. К.дан каротин (ўсимлик ва ҳайвон тўқималарида), ксантофилл (ўсимликларнинг яшил қисмида), ликопин (помидор мевасида), криптоксантин (сариқ маккажўхори донида), астаксантин (қисқичбақасимонлар қалқонида), пектиноксантин (моллюскалар гонадасида) кўп учрайди. К. одам ва ҳайвонлар организмига, одатда, озиқ билан ўтади. К.дан р-каротин ва криптоксантин А провитамин (қаранг Витаминлар) бўлиб, жигарда витаминга айланади. Р-каротин тиббиётда кенг қўлланади; К. – озиқовқат саноатида бўёвчи модда сифатида ишлатилади. Каротин препаратларидан А авитаминозда, унинг коллоид сувли эритмаларидан куйган ва совуқ урганда оғриқсизлантирувчи малҳам сифатида фойдаланилади. Каротин ўсимликлардан олинади; микробиология саноатида синтез қилинади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |