Karrada

Каррада (арабча: كرّادة Каррāда) Ироқнинг Бағдод шаҳридаги юқори туман. Туманда мусулмон ва христианлар аралаш яшайди. Бу ҳудуд шаҳарнинг диний жиҳатдан энг хилма-хил ҳудудларидан бири бўлиб, Дора билан бирга Бағдоддаги христиан жамоасининг иккита асосий туманидан биридир. Тумандаги барча масиҳий черковларнинг аксарияти жойлашган Ички Каррадада халдейлар, оссурийлар, мелкит юнонлар ва арман католикларининг жамоатлари тўпланишади. Ушбу ҳудуд таркибида Назоит ва Масба номли иккита кичик туман бор. Каррада ярим оролнинг шимолий қисмида жойлашган бўлиб, Дажла дарёсининг кескин бурилиш жойда жойлашган. Натижада, туманнинг жуда кўп ҳудуди соҳил бўйида бўлиб, бу омил уни муҳим ва қиммат туманга айлантиради.
Портлашлар
Каррада туманида бир неча йиллар давомида кўплаб терактлар содир бўлган[1][2]. Портлашлар қисман шиа ва насронийларнинг кўплиги ва бойлиги билан боғлиқ. Бу ҳудуд мазҳабчиликдан холи эканлиги сабабли ҳам туманнинг туб аҳолиси аҳил яшайди. Ал-Насер Аирлинес авиакомпаниясининг бош офиси Каррадада, Ал-Жадиря хусусий шифохонаси ёнидаги ҳудудда жойлашган[3]. 2016-йилнинг 3-июлида Рамазон ойининг якунланиши муносабати билан ўтган сўнгги оқшомлардан бирида ИШИД террорчилик гуруҳининг ҳудуддаги теракти оқибатида 347 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган[4].
Ярим оролдаги бошқа туманлар
Ярим оролда Каррада билан бирга Ал-Жадрия тумани ҳам мавжуд. Ушбу туман кичик туман бўлиб, ярим оролнинг жанубий қисмида жойлашган. У ерда Дажла дарёси кескин бурилиб, шимоли-шарққа қараб оқади. Туман аҳамияти аҳамияти ундаги ҳаёт сифати билан боғлиқ бўлиб, тумандаги кўчмас мулк Каррада каби Бағдоддаги энг қиммат ҳисобланади[5]. 1958-йилда Бағдод университети кампусининг дизайни ва қурилиши ҳам туман қийматини оширган. Чунки университет шаҳарнинг энг муҳим жойларидан бирига айланган ҳамда кампус туманнинг катта қисмини эгаллаган. Бағдод университети кампуси Гропиус Валтер, АИА, Луи Макмиллен ва Тҳе Арчитеcц Cоллаборативедан Роберт Макмиллан томонидан ишлаб чиқилган. Шаҳарнинг Бобил номли битта кичик тумани бор. Эҳтимол, бу ном унга туманда жойлашган Бобил меҳмонхонаси шарафига берилган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Cар Бомбс Килл Овер а Дозен ин Cентрал Багҳдад’с Каррада Ареа“ (эн). он.аол.cом. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-март.
- ↑ „Ҳостагес диэ ин Ирақ чурч сиэге“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2010-йил 1-ноябр). Қаралди: 2018-йил 29-март.
- ↑ “Cонтаcт Ус (Wайбаcк Мачине сайтида 15 Фебруарй 2011 санасида архивланган).” Ал-Насер Аирлинес. Ретриэвед он 13 Фебруарй 2011. “Маин Бранч: Ал-Каррада , Бабил Регион - Дистрлcт 929 [сиc] - Ст21 - Ҳоме 46 - Бесиде Ал Жадиря Привате Ҳоспитал. […] Ирақ- Багҳдад.”
- ↑ Ҳассан, Фалиҳ „Бомбингс килл море тҳан 120 ин Багдад“. НЙТ. НЙТ.
- ↑ Гоwен, Анниэ. „Ин постwар Ирақ, ҳоусинг ис сcарcе анд приcей“ (эн-УС). Тҳе Wашингтон Пост (2011-йил 24-сентябр). Қаралди: 2018-йил 29-март.
33°18′Н 44°26′Э / 33.300°Н 44.433°Э
| Ироқ географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |