Карс ко'риниши

Карс — Туркиядаги шаҳар. Карс элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 70 минг кишидан зиёд (1990-йиллар боши). Сут чорвачилиги ва қўйчилик раёни маркази. Тўқимачилик ҳунармандчилиги ривожланган. Озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.

Карс қадимги қалъа ўрнида бунёд этилган. ХИ аср ўрталаридан Византия ҳукмронлиги остида, 1074 йилдан турк салжуқлари томонидан эгалланган. ХИИИ—ХВИ асрларда Грузия, ХВИ асрдан Усмонли турклар салтанати таркибида. ХИХ асрдаги Россия-Туркия уруши вақтида уруш ҳаракатларининг асосий объекти бўлган. 1878 йил Сан-Стефано (Истанбул шаҳри ёнида) тинчлик шартномасига мувофиқ Россияга, 1921 йил Карс шартномасига мувофиқ Туркия таркибига кирган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил