Karst
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Карст, карст ҳодисаси (Динара тоғлигининг шим.-ғарбий чеккасидаги Карст платоси номидан) — тоғ жинслари (оҳактош, доломит, бўр, гипс, туз)нинг сувда эриши натижасида содир бўладиган ҳодиса. К. ҳосил қилувчи тоғ жинслари ер шарида 51 млн. км2 га яқин майдонни эгаллайди. К.нинг ривожланиши учун сув ҳарорати юқори бўлиши шарт. К. ер юзидан чуқурлашган сари камайиб боради. К.лар очиқ ва ёпиқ турларга бўлинади. Карстланувчи тоғ жинслари ер устида ёца, К.нинг карр, воронка, қудуқ, ғорлар каби шакллари очиқ (яланғоч) К. дейилади. Бундай К.лар Ўрта ер денгиз атрофи мамлакатларида, Қрим, Кавказ ва Ўрта Осиёнинг баъзи жойларида бор. Карстланувчи тоғ жинсларининг усти қум, гил ва б. жинслар билан қопланган бўлса, ёпиқ К. дейилади. К. Ғарбий Европа, Америка, Австралияда, Қрим ярим оролида, Кавказда, Шарқий Европа текислигининг кўпгина қисмида, Сибир ва Ўрта Осиёда кенг тарқалган. К. тарқалган жойларда ер усти сувлари жуда кам. Ёғинларнинг ҳаммаси К.га ёки тоғ жинсларидаги ёриқларга сингиб кетади. Карстланувчи тоғ жинсларига сингиган сув водийларда ер юзига булоқ шаклида чиқади. Бундай булоқлар Ўзбекистон худудида (Нурота, Томди, Зарафшон, Чатқол, Туркистон тоғлари этакларида) кенг тарқалган бўлиб, аҳолини сув билан таъминлашда аҳамиятли. К. тарқалган жойларда гидротехник иншоот, кўп қаватли иморат, темир йўл қуриш ноқулай. Гидротехник иншоот (Норак, Чорвоқ ва б. ГЕС) лар, бинолар, йўллар қуришдан олдин К. ҳодисаси синчиклаб ўрганилади. К. турли қазилма бойликларни қазиб олишда ҳам анча қийинчиликлар (шахталар қазишда тоғ жинслари мустаҳкамлигини бўшаштиради, шахталарни сув босиб кетади) туғдиради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |