Картер (инг . Cартер) — поршенли машина, тишли узатмалар ва б.даги металл қути. К. ичига вал, ўқ ва б. деталлар жойлаштирилади, унга силиндрлар ва турли агрегатлар маҳкамланади. Автомобил ва авиация двигателларида К. шатунлар ва тирсакли валларни шикастланиш, ифлосланиш ҳамда чангдан ҳимоя қилади. К.нинг туб қисми мотор мойлари учун идиш бўлиб хизмат қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил