Karton
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Картон (франс. cартон, итал. cарто — қоғоз сўзидан) — юза бирлигининг массаси ёки солиштирма оғирлиги оддий қоғозникидан катта бўлган қоғоз тури. Ягона халқаро таснифлашда қоғоз билан К. орасида аниқ чегара кўрсатилмаган. Мас, Германияда 150 г/м2, Полшада 180 г/м2, Россияда 250 г/м2 қоғоз материали К. деб қабул қилинган. Бир, икки ва кўп қатламли К.лар бўлади. К. тайёрлашдаги асосий технологик операциялар хом ашёни майдалаш, қолипларга қуйиш, пресслаш, қуритишдан иборат. К. олиш қоғоз олишдан унча фарқ қилмайди, лекин бунда анча дағал ва бикр толали материаллар (мас, қўнғир ёғоч массаси, ярим селлюлозалар, макулатура ва б.) дан фойдаланилади. К. хоссалари ушбу техник кўрсаткичлари: юза бирлиги (мас, 1 м2 ининг массаси, калинлиги, намлиги ва б.) билан белгиланади. К. массаси таркибига ёпиштирувчи, боғловчи, тўлдирувчи, бўёвчи моддалар қўшиб, унинг хоссаларини ўзгартириш мумкин. Вазифасига ва физик-механик хоссаларига қараб, К.нинг қутилар ясаш, матбаада, поябзал и. ч.да, қурилишда, тўқимачилик ва б.да ишлатиладиган, электроизолясия, қистирмалар ва б. тайёрланадиган хиллари бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |