Kasablanka
Касабланка (испанча: Cасабланcа; арабча: الدار البيضاء — Дор ул-Байзо) — Марокаш ғарбидаги шаҳар, Атлантика океани соҳилида. Касабланка префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2,94 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Касабланка — Африкадаги энг катта шаҳар ва портлардан бири (йиллик юк ортиб-тушириш 17 млн. т). Шоссе йўлларнинг йирик тугуни, темир йўл стансияси. Халқаро аҳамиятга эга аэропорт бор. Касабланка — Марокашнинг муҳим иқтисодий маркази. Металлсозлик, машинасозлик (жумладан, автомобилсозлик), озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё, семент, полиграфия ва бошқалар саноат корхоналари бор. Касабланка порти оркали четга минерал хом ашё (асосан, фосфорит), марганец, ситрус мевалар ва бошқалар чиқарилади.
| пойтахт | |
| Мамлакат | Марокаш |
| Аҳолиси (2018) |
3 499 000 |
| Почта индекс(лар)и | 20000 — 20200 |
Касабланкада кўплаб миллий ва чет эл молия ва савдо компаниялари ваколатхоналари жойлашган. Шаҳарнинг бунёд этилган аник, вақти маълум эмас. Баъзи маълумотларга кўра, Касабланка ўрнида қадимда (ВИИ асрдан) Анфа ш. бўлган, 1468-йилда уни португаллар босиб олиб, бузиб ташлаган. ХВИИИ аср 2-ярмида шаҳар қайта тикланиб, унга Дор ул-Байзо — Оқ Уй деб ном берилган. 1907—56 йилларда Франсия мустамлакаси таркибида бўлган. Ҳар йили халқаро ярмарка ўтказилиб турилади. Қадимги шаҳар атрофида янги замонавий Касабланка ярим айлана шаклида қад кўтарган.[1]
Манбалар
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |