Kasals Pablo
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
КАСАЛС (Cасалс) Пабло (1876.29.12, Барселона яқинидаги Вендрел қишлоғи — 1973.22.10, ПуэртоРико, Сан-Хуан ш.) — испан созандаси (виолончел), дирижёр, композитор, мусиқа-жамоат арбоби; ХХ аср жаҳон мусиқаси намояндаларидан. Барселона ва Мадрид консерваторияларида таълим олган. Консерт фаолиятини 1890-й.ларда Барселонада бошлаган. 1899-йилдан Европа ва Америка мамлакатларида, 1901-йилдан жаҳон бўйлаб гастролда бўлган. К. замонавий виолончел ижрочилигида янги давр очди, унинг ижроси сермазмунлиги, ўта ифодавийлиги, юксак техник ва бадиий маҳорати, турли мусиқа услубларини чуқур ҳис этиши билан ажралиб туради. Барселонада илк симфоник оркестр (1920) ва Ишчилар мусиқа жамиятини (1924), Сан-Хуанда симфоник оркестр (1959) ва консерваторияни (1960), Прад (Франсия, 1950) ва Сан-Хуанда (1957) мусиқа фестивалларини ташкил қилган. Бир неча симфоник, хор, камер-чолғу асарлар муаллифи. БМТ учун "Тинчлик мадҳияси"ни яратган (1971). 1957-йилдан К. номидаги халқаро танловлар (Париж ва Будапештда) ўтказилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |