Кашкадаринская (Қашқадарё) — Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий газетаси. Қарши ш.да рус тилида ҳафтада 1 марта чоп этилади. 1943-йил 18-июнда "Кашкадаринская правда" номи билан 1-сони чиққан. 1997-йилдан ҳозирги номда. 1996-йил "Кашкадаринская" таҳририяти "Қашқадарё" газетаси таҳририятига қўшилди. Газета саҳифаларида истиқлол мафкураси, миллий ғояни шакллантириш, вилоятда рўй бераётган сиёсий, ижтимоий жараёнлар, иқтисодий ислоҳотлар ва б. мавзулар ўз аксини топмоқда. 2002-йилдан газетага "ТВ+кроссворд" иловаси қўшиб чиқарилади. Адади 3000 (2002).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил