Kashkul
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кашкул, качкул, качкўл, сатил — 1) мис идиш; одатда, масаллиқлар сақланади. Чуқур, қопқоқли, дастали бўлади. Ислимий, гириҳ нақшлар билан нафис безатилади. Тошкент, Хўжанд, Қўқонда кашкул (ёки качкул), Андижон, Марғилон, Наманганда сатил деб аталади;
2) қаландар ва дарвишлар енбошига осиб юрадиган узунчоқ идиш; ичига хайр-садақа нарсалари солинган[1];
3) Гадойларнинг нарса соладиган идиши бўлиб, улар нима топса, шу идишига аралаштириб ташлайверишган. Шарқ олим ва шоирлари хаёлларига келган фикрларни ифодалаб ёки бошқа олимларнинг асарларидан ёқтириб қолган ҳикмат ва ҳикоятларни тўплаб, китоб шаклига келтиришга ва уни “качкўл” деб аташган. Шарқда качкўл тузиш анъанага айланган бўлиб, Шарқшунослик институтида бундай качкўллар кўп[2].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |