Kashtan

Каштан (Cастанеа) — қорақайиндошлар оиласига мансуб дарахцимон ўсимликлар туркуми, ёнғоқ мевали ва манзарали дарахт. Шим. Америка, Шарқий Осиё, Ўрта денгиз соҳиллари, Марокаш, Тунис, Кавказ минтақаларида тарқалган. 14 тури маълум. Асосан, 4 тури экилади. Каштан 500—1000 (баъзи минтақаларда 3000) йилгача яшайди. Кўп йил яшайдиган экма (мағзи ейиладиган) чин Каштан (C.сатива) Қора денгиз бўйлари ва Закавказеда, тоғларнинг қуйи ва ўрта минтақаларида ўсади. Бўйи 35 м, танаси диаметри 2 м га боради. Шох-шаббалари кенг , барги оддий, йирик, уз. 12—25 см, калта бандли, навбатма-навбат жойлашган. Барг чиқарганидан кейин гуллайди. Гуллари майда, гултуплами зираксимон, бир жинсли ёки икки жинсли, гултўпламининг юқори қисмида оталик гуллари, пастки қисмида оналик гуллари жойлашади, четдан чангланади. Меваси — ёнғоқ (каштан), туқ жигарранг . Ҳар бирида 1 тадан уруғ бўлади. Дарахти ўтқазилгач, 5—10-йилда мева беради. Ёруғсевар, намсевар, иссиқликка талабчан. Меваси сентабрдан ноябргача пишади. Бир дарахтдан 120–140 кг ҳосил олинади. К. мевалари қайнатилиб, қовурилиб, қуритилиб истеъмол қилинади. Ёнғоғи мағзида 60% крахмал, 17% қанд, 8 — 11% азотли моддалар, 2% мой, витаминлар, лимон ва олма кислоталари мавжуд. Ёғочида, пўстлоғида (қобиғида), баргларида 6—14% таннидлар бор. Гулларидан олинган асал ўзига хос хушбўй ҳидга эга. Ёғочи вино бочкалари, фанер, мебел и.ч.да, дурадгорликда, кемасозликда, қурилишда қўлланади. Пўстлоғидан турли бўёклар ишлаб чиқарилади. Каштаннинг бир неча навлари мавжуд. Кўпроқ майда мевали Лион ва Неаполитан навлари тапқалган. Ўзбекистонда унинг фақат битта тури тарқалган бўлиб, от каштани (каштан конский) номи билан маълум (ёнғоғини еб бўлмайди), манзарали дарахт сифатида экилади. Каштан уруғидан кўпайтирилади, айрим навлари пайванд қилинади. Уруғи стратификацияланади, баҳорда питомникка экилади. Касалликлари: илдиз ватана раки, ўзак чириши. Зараркунандалари: мева қурти, қўнғизлар ва б.
Абдушукур Хоназаров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |