Каскар жанги (араб. معركة كسكر) Асуристонда (ҳозирги Ироқ) Араб халифалиги ва Сосонийлар империясининг кучлари ўртасида бўлиб ўтган. Намориқ жангидан сўнг мағлуб бўлган форс зодагонлари ва Каскар ҳокими Нарсий[1] жонини сақлаб қолиш учун ўз мулкига қочиб кетади. Мусулмонлар кўп ўтмай унинг мулки томон юришади ва Нарсий уни ҳимоя қилиш учун йўлга чиқади. Унинг қўшини қанотларига Вистахм, Виндуйих ва Тируйиҳ исмли ўғиллари қўмондонлик қилишган. Яна бир форс зодагони Рустам Фаррухзод ҳам саркарда Жолинусни Нарсийга ёрдамга юборган, аммо у ўз вақтида етиб кела олмаган[2]. Жангда Нарсий қаттиқ мағлубиятга учраган, аммо у ва унинг қўмондонлари қочишга муваффақ бўлишган[2] . Жолинус ҳам тез орада мусулмонлар билан тўқнаш келган, лекин у ҳам мағлуб бўлган[2].

Саналар 634-йил
Уруш ери Каскар (Ироқ)
Натижа мусулмонлар ғалабаси
Рақиблар
Араб халифалиги Сосонийлар империяси
Қўмондонлар
Абу Убайд Сақафий

Арфажа ибн Ҳарсама

Нарси

Жолинус

Виндуйиҳ

Тируйиҳ

Манбалар

  1. ↑ Мичаэл Г. Моронй, Ирақ Афтер тҳе Муслим Cонқуэст, 2005. (п. 157)
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Поуршариати 2008, с. 213.