Kast
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Каст, Кашт (суғдийча — тог , баландлик) — Чатниёнга қарашли вилоят ва шаҳар. Ҳисор тизма тоғларида жойлашган. Муғ тоғидан топилган суғдий ҳужжатларда (ВИИИ аср боши) Панч, яъни Панжикентнинг туркий ҳокими Чақин Чур Билга Бичут ўғлининг номи келтирилган, у Панч билан бирга К. рустоқининг ҳам ҳокими бўлган (ВИИ аср охири — ВИИИ аср боши). У зарб этган тангалардаги тамғалар К.дагига ўхшаш. Илк ўрта асрларда К. анча йирик вилоят бўлган, чунки унинг ҳукмдори олий шоҳона унвон билан ихшид деб аталган; бу унвонга ундан ташқари фақат Суғд ҳукмдорларигина эга бўлишган. Панжикент ҳокимлари анча камтарона унвон билан — "мрай", яъни "жаноб" деб аталганлар, бу суғдий зодагонлар табақасида 2 даражали унвон саналган. ИХ аср 1 чорагида К. вилояти халифаликка 10 минг дирҳам миқдорда хирож тўлаган. Бу қўшни Каррон, Вашгирд каби вилоятларникидан анча ортиқ бўлган.
Адабиёт
- Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ — начала ХИИИ вв., Т., 1996.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |