Ушбу мақола ижтимоий феномен ҳақидадир. Каста сўзининг бошқа маънолари учун бу ерга қаранг.

Каста (лотинча: cастус — „соф“) мураккаб ижтимоий тизим бўлиб, табақаланишни намоён этади. Касталанишда эндогамия унсурлари кузатилади, касб, ижтимоий синф, иерархия, ҳукумат каби сифатлар наслдан наслга ўтказилади.[1][2][3][4] Бошқача айтганда, каста ижтимоий қатламлашишнинг ёпиқ шакли бўлиб, унга аъзолик туғилиш билан белгиланади ва бутун умр сақланиб қолади; болалар ўз-ўзидан ота-онасининг кастасида бўлиб туғиладилар.[5]

Каста тизими бирор тайинли динга оид эмас. Касталар мусулмон, христиан, ҳиндуий ва буддист жамиятларда кузатилган.[1][6][7][8][9]

Касталар ўзига хос ижтимоий вазифаларни бажариш, меросий касб-ҳунарлар билан шуғулланиш натижасида ажраладики, бу ҳол муайян этник, баъзан диний муштаракликка мансублик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Касталар баланд-паст табақалар ҳосил қилади, улар ўртасидаги муносабатларда қатъий чекланишлар мавжуд. Архаик касталар (табақавий ёки ижтимоий даражалар) бир қанча қадимги ва ўрта аср жамиятлари (қадимги Миср, Ҳиндистон, Перу ва бошқалар) да бўлган. Ҳиндистонда ҳиндуизмда, асосан, одамларнинг муайян белгига кўра гуруҳларга бўлиниши ялпи тус олган. Ҳиндистонда ХХ асрнинг 40-йилларида 3,5 минг каста ва кичик касталар бор эди. Ўрта асрларда Ҳиндистонда касталар бир неча поғонани ҳосил қилган: энг юқори поғона — браҳманлар ва ҳарбий ер эгаларининг касталари йирик ва ўртаҳол мулкдорлардан ташкил топган; улардан қуйироқ поғонани савдогар-судхўрлар эгаллаган; булардан кейинги поғонадаги заминдорлар кастаси майда мулкдорлар ва деҳқонлар бўлиб, жамоанинг тўла ҳуқуқли аъзолари ҳисобланишган, янада қуйи поғонага кўп сонли ерсиз ва тўла ҳуқуққа эга бўлмаган деҳқонлар, ҳунармандлар ва хизматкорлар кирган; уларнинг энг паст қатлами ҳуқуқсиз ва энг эзилган "ҳазар қилинганлар" (париялар)нинг кастасидир. Ҳиндистон конституцияси (1950) касталар тенглиги ва "ҳазар қилинганлар"нинг юридик тенг ҳуқуқлилигини эътироф этди.[10]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Гералд Д. Берреман (1972). „Раcе, Cасте, анд Отҳер Инвидиоус Дистинcтионс ин Соcиал Стратифиcатион“ (ПДФ). Университй оф Cалифорниа, Беркелей. дои:10.1177/030639687201300401. 2016-01-17да асл нусхадан (ПДФ) архивланди. Қаралди: 2012-08-01. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам)
  2. ↑ Роберт Мертон. Тҳе Соcиологй оф Сcиэнcе: Тҳеоретиcал анд Эмпириcал Инвестигатионс. Университй Оф Чиcаго Пресс, 1979. ИСБН 978-0-226-52092-6. 
  3. ↑ Аугусте Cомте. Тҳе Поситиве Пҳилосопҳй оф Аугусте Cомте (транслатед бй Мартинеау). Cалвин Бланчард, 1858 — 584–615-бет. 
  4. ↑ Давид Ҳеэр. Кингслей Давис: А биограпҳй анд селеcтионс фром ҳис wритингс. Трансаcтионс Публишерс, 2005. ИСБН 0-7658-0267-8. 
  5. ↑ Wиллиам А. Ҳавиланд. Антҳропологй: Тҳе Ҳуман Чалленге, 13тҳ эдитион (сеэ Чаптер 22). Тҳомсон Wадсwортҳ, 2010. ИСБН 978-0-495-81084-1).. 
  6. ↑ Том Кнох.. „Тҳе унтоучаблес оф ФРАНCЕ: Ҳоw сwартҳй Пйренеан раcе персеcутед фор cентуриэс аре стилл беинг абусед тодай“. Лондон: Даилй Маил (10-июн 2010-йил).
  7. ↑ Давид Cаҳилл (1994). „Cолоур бй Нумберс: Раcиал анд Этҳниc Cатегориэс ин тҳе Виcероялтй оф Перу“ (ПДФ). Жоурнал оф Латин Америcан Студиэс. 26-жилд. 325–346-бет. 2013-10-29да асл нусхадан (ПДФ) архивланди. Қаралди: 2012-08-01. {{cите магазине}}: Андозада ҳеч қандай қиймат берилмаган (бўш) номаълум параметр мавжуд: |сеператор= (ёрдам); Ункноwн параметер |= игноред (ёрдам) (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-10-29 санасида архивланган)
  8. ↑ Бартҳ, Фредрик „Тҳе Сйстем Оф Соcиал Стратифиcатион Ин Сwат, Нортҳ Пакистан“, . Аспеcц оф Cасте ин Соутҳ Индиа, Cейлон, анд Нортҳ-Wест Пакистан Э. Р. Леач: . Cамбридге Университй Пресс, 1962 — 113-бет (2010-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган). 
  9. ↑ Элижаҳ Обинна (2012). „Cонтестинг идентитй: тҳе Осу cасте сйстем амонг Игбо оф Нигериа“. Африcан Идентитиэс. 10-жилд, № 1. 111–121-бет. дои:10.1080/14725843.2011.614412.
  10. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил