Кастри - Сент-Люсия давлати пойтахти. Сент-Люсия оролнинг шимоли-ғарбида жойлашган. Аҳолиси 54,6 минг кишидан кўпроқ (1990-йиллар ўрталари). Денгиз порти (четга банан, какао, кокос ёнғоғи ва бошқа чиқарилади), аэропорт бор. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар мавжуд. Лимон шарбати, ром, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил