Катамаран (тамилча каттумарам; сўзма-сўз — боғланган ходалар) — 1) бир-бирига боғланган бир неча ходадан иборат сол. Кисқа сув йўллари ва балиқ овида ишлатилади. Ҳинд океанининг Осиё томондаги қирғоклари ва уларга ёндош оролларда, Тинч океан ороллари ва Жан. Африкада яшовчи халклар фойдаланади. Эшкак ёки елкан ёрдамида ҳаракатланади; 2) эшкак-Юк ташийдиган катамаранли ёки елканли кичик кема. Икки учи тешилган ва ўткирланган бир неча ғўлани бирлаштириб ясалади; 3) бир-бирига бирлашган икки корпусли (катта палубали) ёки қалқовуч — мувозанатлагичи борт ташқарисида жойлашган бир корпусли кема. Денгизда яхши сузиши ва сувда турғунлиги билан фарқ қилади. Дарё, денгизда йўловчилар ва юк ташиш, балиқ овлаш, спорт-сайёҳлик ва б. мақсадларда фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил