Katapulta
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Катапулта (лотинча: ката — юқоридан пастга ва палло —- улоқтираман, ирғитаман) — 1)ҳарбий ишда — буралган толалар (соч, пай ва б.) нинг қайишқоқлик кучи таъсирида ҳаракатга келтириладиган улоқтириш машинаси. Юнонистон ва Римда В аср охиригача, асосан, қўрғонларни қамал қилишда, жанг майдонларида қўлланган. К. тош, ғўлаларни, смола солиб ёндирилган бочкалар ва найзаларни бир неча юз метрга улоқтирган. Ўрта асрларда Шарқ мамлакатлари, шу жумладан, Ўрта Осиёда ҳам расм бўлган. Ўзбекистон ҳудудида манжаниқ ва палахмон деб аталган; 2) самолёт, планёр ва б. учиш аппаратларига қисқа йўл участкасида бошланғич (старт) тезлик берадиган қурилма. К. ҳаракатлантириш қурилмаси (аравачалар, мокисимон қурилма, илгак ва б.), йўналтирувчи қурилма (кўпинча релелар) ва учириб юбориш механизмларидан иборат. Ҳаракатлантириш қурилмаси (учиш аппарати маҳкамланган) ё реактив двигател билан ишга туширилади ёки бирор иш жисми (буғ, порох гази, қисилган ҳаво, пружина, резина тизимча ва б.) энергиясидан фойдаланилади. Югуриш охирида учиш аппаратининг ҳаракатлантириш қурилмаси кескин тўхтайди, унинг устидаги учиш аппарати мустақил учиши учун етарли тезлик билан ажралиб чиқади. Горизонтал йўналтирувчи қурилмали К. авианосецларда, вертикал йўналтирувчи қурилмали К. учувчиларни машқ қилдириш ва инсонга қисқа вақтли катта зўриқиш таъсирини текшириш учун самолётдан катапултлаш жараёнини ер шароитида бажаришда қўлланади; 3) космик кема кабинасидан катапулталанадиган ўриндиқни ирғитишни таъминловчи қурилма.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |