Катер (инг . cартер) — сув сиғими кичик (10 дан 400 т гача), юриш тезлиги 70 узел (130 км/соат) гача бўлган ёрдамчи ёки жанговар кема. К. корпусидаги сув ости қисмининг тузилиши бўйича килли, чиқиқли ёки чиқиғи бўлмаган ясси тубли К. лар; ҳаракатланиш тарзи бўйича сув сиғимли, глиссирланувчи (сув бетида сирганувчи), сув ости қанотли ва ҳаво ёстикли; двигателининг турига кўра, моторли, газ-турбинали, елкан-эшкакли К.лар бор. К. ҳарбий-денгиз флотида жанговар ва ёрдамчи кемалар сифатида қўлланади. Замонавий жанговар К.нинг ракета ва замбарак ўрнатилган, торпедали, қўриқчи, минага қарши, десант ва б. турлари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил