Катин (Катин ўрмони) — Смоленскдан 14 км ғарбда, Гнёздово темир йўл стансияси атрофида жойлашган мавзе. 1930-й.ларда оммавий қатағон қурбонлари — совет фуқаролари кўмилган жой. 1940-йил баҳорида НКВД органлари 1939-йил кузида асир олиниб Козелск лагерида сақланаётган 4 мингдан зиёд поляк офицерларини К.га келтириб йўқ килганлар. 1989-йил К.да мемориал ёдгорлик ўрнатилган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил