Катионлар (юнончадан олинган бўлиб, κάτω(кáто) – пастга ва ιόν(ион) – ҳаракатланувчи) – мусбат зарядли ионлар; электр майдонида манфий электрод – катод томон ҳаракатланади.[1]. Тушунча 1834 – йилда Майкл Фарадей томонидан киритилган

Катионлар асосан мусбат заряднинг катталиги билан характерланади: масалан, НҲ4+ – бир зарядли аммоний катиони, Ал3+ – алюминийнинг уч зарядли катиони.

Катион доимо мусбат зарядланган бўлиб, ҳар хил катталикда бўлиши мумкин. Асосан заряднинг катталигига йўқотилган электронларнинг сони таъсир қилади. Манфий зарядланган заррачаларни (анионларни) ўзига жалб қилиб, улар ионли боғланган кимёвий бирикмалар ҳосил қилади.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил