Катла — Исландия жан.даги ҳаракатдаги вулкан. Бал. 970 м. Базалт лаваларидан тузилган. Мирдалсйёкюдл музлигининг жан.-шарқий қисми билан қопланган. Муз остидаги отилишлар музнинг интенсив эришига олиб келади ва бунинг натижасида қўшни худудларни сув босади. Оқим катта миқдорда пирокластик материалларни оқизиб чиқариб, зандрлар кўринишида К. атрофига ёяди. Х асрдан бошлаб 14 марта кучли отилишлар кузатилган, улардан сўнггилари 1918, 1934 ва 1955-йилларда бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил