Katta devonbegi madrasasi
| Мадраса | |
Катта девонбеги мадрасаси
Катта девонбеги мадрасаси | |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Самарқанд вилояти |
| Шаҳар | Самарқанд |
| Мактаб йўналиши | сунний |
| Меъморий услуб | Ўрта Осиё меъморчилиги |
| Бинокорлик ташаббусчиси | Катта девонбенги |
| Ҳомийлар | Катта девонбенги |
| Бинокорлик | ҳижрий 1207-йили (1792—1793)—??? |
| Ҳолати | Сақланиб қолмаган |
| Қурилиш материали | Пишиқ ғишт |
Катта девонбеги мадрасаси — Самарқанд мадрасаси. Катта девонбеги мадрасаси ҳижрий 1207-йили (1792—1793) Самарқандда Бухоро амири Амир Шоҳмурод даврида, Катта девонбенги томонидан бунёд этилади. Мадраса Хожа Абу Толиб Сармаст мазори яқинида пишиқ ғиштдан бунёд этилган[1]. Россия империяси ва Совет даврида ҳам мадрасада талабалар таҳсил олиши бир неча муддат давом этган. Хожа Абу Толиб қабри Ургутдаги машҳур зиёратгоҳлардан бири бўлган. Абу Тоҳирхожа қабри устида минор каби баланд ва йўгон чинорлар бўлган. Унинг ёнида бир тегирмон сув оқиб турган. Мазкур мадраса ушбу қабрнинг кунчиқар тарафида бунёд этилган. Мадраса вақф мулкига эга бўлган. Абдусаттор Жуманазар ушбу мадрасага оид бир қатор вақф ҳужжатлари ва манбаларни ўрганган бўлиб, мадраса билан боғлиқ маълумотлар келтирган. Маҳалла волостига тегишли Қаволи оқсоқоллигидаги Қаввали қишлоғида 50 таноб ер вақфи бўлган. Мазкур ердан 90 рубл даромад олинган. Мадрасанинг 1882-1890-йилларга оид вақф ҳужжатлари сақланиб қолган. 1882-йил мадраса ва вазифадорларга 82 рубл қолдирилган. 8 рубл солиқ ундирилган. 1885-йилда мадраса мулкига мулла Латип мутаввали бўлган. 1886—1890-йилларда ҳам мадраса ва вазифадорларга 82 рубл қолдирилган. Рус маъмурлари 8 рубл солиқ ундирган. Мадраса ҳужраларида икки нафар талаба истиқомат қилган. Узурли сабасиз 2 ойи 10 кун дарсга қатнашмаган талабалар ўқишдан четлаштирилган. Мадраса мутаввали томонидан назорат қилиб борилган. Мадраса Ургут туманида жойлашган бўлган ва машҳур мадрасалардан бири бўлган. Россия империяси даврида ушбу мадрасанинг вақф ҳужжатлари сақланиб қолган[2].
Меъморчилиги
Катта девонбеги мадрасаси Ўрта Осиё меъморчилиги услубида бунёд этилган. Мадраса пишиқ ғишт, ёғоч, тош ва ганчдан қурилган. Мадраса ҳозирги кунда сақланиб қолмаган.
