Katta sfinks
Буюк Сфинкс
Буюк Сфинкс – Нил нинг ғарбий қирғоғида Гиза шаҳрида жойлашган бўлиб у ер юзида сақланиб қолган энг қадимги монументал ҳайкал ҳисобланади.
Монолит оҳак тош қоядан улкан сфинкс шаклида ўйилган-қум устида ётган шер бўлиб, унинг юзига Фиръавн Хефрен (милоддан аввалги 2575-2465 йиллар) билан портрет ўхшашлиги берилган ва унинг дафн пирамидаси яқин жойлашган. Ҳайкалнинг узунлиги 73 метр, баландлиги 20 метр бўлиб, уни дунёдаги энг катта битта тошли ҳайкалга айлантиради. Олд оёқлари орасида кичик муқаддас жой жойлашган. Қурилишнинг тахминий санаси милоддан аввалги 2559 йил.
Мақсади ва номи
Ҳайкал, Нил ва кўтарилаётган Қуёшга қаратилган ҳолда жойлашган. Деярли барча қадимги Шарқ цивилизациялари шерда қуёш худосининг рамзини кўришган. Илк замонлардан Фиръавн душманларини йўқ қилган шер сифатида тасвирланган. Шу сабаб, сфинксни унинг атрофида дафн этилган фиръавнларнинг абадий тинчлигининг қўриқчиси деб ҳисоблашган. Атрофдаги ибодатхоналар дастлаб қуёш худоси Ра га бағишланган эди ва фақатгина Янги шоҳлик даврига келиб ҳайкал, Хор билан (аниқроғи Хоремахет билан) қиёслана бошланди, натижада Аменхотеп ИИ унга сфинкснинг шимоли — шарқидаги махсус мақбара қурди.[1]

"Сфинкс" сўзи юнончадан олинган бўлиб, сўзма — сўз таржима қилинганида, "бо'г'увчи" деган маънони англатади, бундай талқинга, Сфинкс сирлари ҳақидаги машҳур афсонада ишора қилинган. Бироқ ҳозирги кунга қадар, миср тилида шезеп - "ҳайкал, тасвир, сфинкс" маъносидан келиб чиққанининг исботлари йўқ.
Сфинкснинг Арабча номи Абу Ал-Хаул (Араб. أبو الهول, "даҳшатнинг отаси")- бу Қибтий тилдаги фоносемантик ном бўлиб, Ал-Макризи томонидан аввалги араблашган вариантларда Белҳиб (араб. بلهيب) ва Белхуая (араб. بلهويه), сўзлари билан аталиб, Ханаан худоси Хорон номига боғланган.[2]
Яратилиш вақти
Буюк Сфинкс қурилишининг сабаби ва аниқ вақти ҳали ҳам ноаниқ бўлиб қолмоқда. Замонавий адабиётларда қадимги антик даври муаллифлари унинг қурувчиси Хефрен (Хафра) бўлгани ҳақидаги ўй-фикрларини, фақатгина қўшни пирамидани қуриш учун ишлатилган тош блокларнинг бир хил ўлчамидан фойдаланилгани билан асослайдилар. Бундан ташқари, Сфинкс яқинида археологлар қумда Хафрани диорит тасвирини топганлари ҳам асос сифатига ишлатилган.
Сфинкснинг қурилишига ҳақида бошқа фикрлар ҳам мавжуд. 1857–йилда Мариет томонидан Гиза шаҳрида топилган ва, эҳтимол, форс истилосидан бироз олдин яратилган инвентаризация стеласида, эскирган ҳайкални Хафренинг отаси Фиръавн Хеопс (Хуфу) қазиб, қумдан тозалаган деган фикрни ҳам олға сурганлар. Бироқ, аксарият олимлар ушбу далилларни кейинчалик ишончсиз деб рад этишган. Фақатгина эски мактаб тадқиқотчиларидан бири бўлган Гастон Масперо стелада келтирилган маълумотларнинг ишончлилигини исботлашга ҳаракат қилган.
Ҳайкалнинг буюртмачиси ҳақидаги таҳминлар эса янада чалкашроқ, сабаб ҳайкалнинг юзи негроид хусусиятларга эга, бу эса Хафра ва унинг қариндошларининг сақланиб қолган тасвирларидан фарқ қилади. Сфинкснинг юзини компютер ёрдамида Хафранинг ҳайкаллари билан таққослаган суд-тиббиёт экспертлари улар бир хил инсон эмас деган хулосага келишди.[3]
1950-йиллардан бошлаб машҳур адабиётларда Сфинкснинг Қадимги шоҳлик даврига тегишли экани шубҳа остига қўйилди. Бунга асос қилиб эса Сфинкснинг пастки қисми тошнинг сувда узоқ вақт қолиши натижасида юзага келган эрозиянинг классик намунасини кўрсатилди. Сўнги марта бундан баландликка етувчи ёғингарчилик даражаси, Мисрда милоддан аввалги ИВ ва ИИИ аср чегараларида кузатилган. Бу ҳолат эса ҳайкал Сулолалар даврига бўлинишидан ёки ундан ҳам олдинги даврда ятатилган деган таминни берган.
Бошининг нисбатан кичик ўлчамларини Бостон геологи Роберт Шох, "Ҳайкалда дастлаб шернинг юзи бо’лган, фир'авнлардан бири сирли жилмайган о'з қиёфасига о’хшатиб о'йишни буюрган" деган фаразни олға сурган. Бироқ бу гипотеза илмий муҳитда тан олинмади.[4]
Тавсиф
Рим тарихчиси Плиний, Катта сфинксни даҳшатли маҳлуқдек тасвирлаган. Ўрта аср араблари эса ”Минг бир кеча” ва бошқа асарларда уни «даҳшат отаси» деб тасвирлаган.
Янги даврда ҳайкални биринчи марта италиялик меъмор Себастяно Серлио тасвирлаган. У 1546–йилда Антверпен шаҳрида қадимги меъморчилик ёдгорликлари тўг'рисидаги асарини нашр этган. Унинг сфинкси табассум қилиб турган аёл юзи бўлиб, ўша вақтга мос соч турмаги ва кўкраги ҳам бўлган.
Ҳолати
Сфенкс ўз яратилган даври давомида елкаларига қадар қумга кўмилган бўлган. Уни қазиб олишга уринишлар қадимги даврларда Тутмос ИВ ва Рамсес ИИ томонидан бошланган. Биринчиси қумдан фақат олд оёқларини чиқарилган.
Шунингдек, Сфинкс қадимги юнонлар ва римликлар томонидан қўшимча блоклар ёрдамида мустаҳкамланган, хусусан, панжалар ва токчалар деворлари ёрдамида.
1817–йилда италияликлар Сфинкснинг бутун кўкрагини қумдан тозалашга муваффақ бўлишди ва у 1925–йилда минг йиллик қум чўкиндиларидан бутунлай озод қилинди.
2014-йилда Сфинкс тўрт ойлик реставрация жараёнидан ўтди, шундан сўнг у сайёҳларга тақдим қилинди.
Йўқотишлар
Ҳайкалнинг кенглиги 1,5 метр бўлган бурни йўқ. Унинг йўқлиги тошнинг табиий йўқ қилиниши (шамол ва намликнинг кўп асрлик таъсири) ва инсон таъсири билан изоҳланиши мумкин. Афсоналарга кўра, ҳайкалнинг бу қисми пирамидалар яқинидаги турклар билан Наполеон жанги пайтида замбаракнинг ўқи билан уриб тушурилган. Бошқа манбаларга кўра, Наполеоннинг ўрнини инглизлар ёки мамлуклар эгаллайди.

Ўрта аср Қоҳира тарихчиси Ал-Макризи 1378–йилда бир сўфий ақидапараст феллахларни сфинксга ўз ҳосилини тўлдириш умидида совғалар олиб келишга мажбур қилиб, ғазабга тўлиб, "Идол" нинг бурнини тортиб олганини, бунинг учун уни оломон тош бўрон қилиб, йиртиб ташлаганини ёзган. Ал-Макризи ҳикоясидан хулоса қилиш мумкинки, маҳаллий аҳоли учун Сфинкс ўзига хос тимсол, Нил ҳукмдори бўлган. Улар буюк дарёнинг тошқин даражаси ҳамда уларнинг далаларини унумдорлиги боғлиқ деб ҳисоблашган.
Сфинкс бизгача нафақат бурунсиз, балки байрамона ясама соқолсиз ҳам етиб келган. Унинг фрагмент парчаларини Британия ва Қоҳира музейларида кўриш мумкин.
Манбалар
- ↑ Орехов Р. А.. К пространственной ориентации Великого сфинкса,или Куда смотрит «Отец ужаса» // И земля в ликовании... : сборник статей.. ЦЕИ РАН, 2015 — С. 265—282.-бет. ИСБН ИСБН 978-5-904488-06-2.
- ↑ Хавасс.З. Глава 9. Сфинкс. Магия пирамид : приключения археолога. Центр палеоэтнологических исследований, 2021 — С. 102—121.-бет. ИСБН ИСБН 978-5-6045216-0-1.
- ↑ Катҳерйн А. Бард.. Энcйcлопедиа оф тҳе Арчаэологй оф Анcиэнт Эгйпт. Роутледге, 1999. ИСБН ИСБН 0415185890.
- ↑ Иан Шаw. Тҳе Охфорд Ҳисторй оф Анcиэнт Эгйпт.. Охфорд Университй Пресс, 2003. ИСБН ИСБН 0192804588.