Кауравлар — Куру давлатидаги қад. ҳинд қабиласи. (яшаш жой номи билан аталган). К.нинг қўшни халқ— пандавлар билан бўлган кўп йиллик курашлари "Маҳабҳарата" асарининг асосий сюжетини ташкил қилган. Курукшетра яқинида бўлган ҳал қилувчи жангда К. мағлубиятга учраган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил