Кавардон – қадимги шаҳар харобаси (милодий 1 —ХИИИ аср боши) Тошкент шаҳридан 25 км шарқда, Чирчиқнинг чап қирғоғидаги қадимги ўзани соҳилидаги (ҳозирги Қорасув ва Ҳамдам канали ёқалари) ҳозирги Кавардон қишлоғи майдонида, Юқори Чирчиқ ва Паркент туманлари чегарасида жойлашган. Шаҳарнинг умумий майдони 75 гектарга тенг бўлиб, шаҳристон ва аркдан ташкил топган. Шаҳарни бир неча дарвозалари бўлиб, улар орқали йўналган кенг кўчалар марказга олиб борган. Араб тарихчиларидан Истахрий, Муқаддасий (ИХ—Х-асрлар) асарларида бу шаҳар „Кабрана“, „Кабарна“ деб тилга олинган. Ёдгорлик харобалари илк бор 1972-йилда Ҳамдам каналини таъмирлаш ишлари вақтида Й. Ф. Буряков раҳбарлигидаги Чоч-Илоқ отряди томонидан аниқланган. 1973-йилдан танаффуслар билан археологик қазишма ишлари олиб борилган. 2001-йилдан эса Ўткир Исломов бошчилигидаги Паркент отряди қазишма ишларини давом эттирмоқда. Қазишмалар натижасида шаҳар аркининг (ҳозирда унинг харобалари Хонтепа деб аталади) шимолидаги пастки маданий қатламлардан Бурганли маданиятига оид (мил. ав. ВИИИ—ВИИ-асрлар) ертўла, ўчоқ ҳаробалари, уй-рўзғор идишлари (кўза, товоқ, қозон каби) парчалари топилган. Кейинги қатламлардан олинган маълумотлар бу ёдгорликка қандайдир сабабларга кўра, узоқ муддатли танаффусдан кейинги ҳаёт милодий И—ИИ-асрлардан бошланганлигидан далолат беради. Шаҳар арки тўғри тўртбурчак (60х50х14 м) шаклда, маданий қатлами 8 м га яқин, шимол ва жануб томондан дарвозалари бўлган. Қазишма натижасида пахса ва хом ғиштдан қурилган бир нечта хонали ибодатхона бўлганлиги аниқланди. Ибодатхонанинг бир катта зали марказида оташгоҳ қолдиқлари топилди. ИИИ—ИВ-асрларга оид бу ибодатхона ҳаробага учрагач, унинг ўрнида кейинги асрларда янги ибодатхона қурилган ва у ҳам кучли ёнғин натижасида вайрон бўлгач, унинг ўрнида 8 та тўғри тўртбурчак хоналардан иборат бўлган новус қурилган. В—ВИ асрларда шаҳар мавқеи пасайган. Шаҳар майдонида бу даврларда турли кўринишлардаги новуслар (оташпарастларнинг қад. мақбаралари), кенотафлар пайдо бўлган. Улар ичида, арк харобаларида кўп хонали новус ўзига хосдир. Уни бўйи 19 метр, эни 17,5 метр бўлиб, ташқи деворларининг қалинлиги 3 метр, ички деворлари 1,5 метрдан бўлган. Барча қурилган бу хилхоналар пахса, хом ғиштдан ишланган бўлиб, ғиштлар устига турли белгилар бармоқ ёрдамида чизилган. ВИИ—ВИИИ-аср бошларида шаҳар Чоч вилоятидаги йирик шаҳарлар қаторидан жой олган, танга пуллар зарб қилина бошлаган, шундай ноёб мис тангаларнинг бирини (айланаси 20 мм, оғирлиги 1,6 г) олди томонида тож кийган ҳоким, уни айланаси бўйлаб 15 ҳарфдан иборат бўлган „Кавирад Кабарна ҳокими“ деган жумла суғд ёзувида битилган. К.да кулолчилик соҳасида юқори ютуқларга эришилганлигидан ва бу мақсулотга бўлган талабни ички ва ташқи савдода ўсиб борганлигидан далолат беради. К. ХИИИ-аср бошида мўғуллар томонидан вайрон қилинган.

Ўткир Алимов, Кобил Алимов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил