Кавсар (араб. الكوثر мўл-кўл) – исломга кўра жаннатдаги ажиб бир дарё ёки ҳовузнинг номи Қуръони каримдаги 108-сура ҳам Кавсар деб аталади. Тафсир ва ҳадисларда айтилишича Кавсарнинг суви асалдан тотли, қор ва сутдан оқ бўлиб, ундан ичган киши абадий ташналик билмайди. Шунингдек, қиёмат куни жаннат насиб этган мўмин-мусулмонлар мазкур Кавсар сувидан ичишлари тўғрисида башорат берилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил