Унсур ал-Маолий (Кайковус) (1021—98) — форс ёзувчиси. Форс тилидаги биринчи насрий асар — "Кобуснома"ямнт муаллифи.

Унсур ал-Маолий

УНСУРИЙ (тахаллуси; асл исмшарифи Абдулқосим Ҳасан ибн Аҳмад) (970, Балх — 1040, Ғазна) — форстожик шоири, қасидагуй, ғазалнавис ва достоннавис. Хусусий муаллимлар ҳамда Балх мадрасасида таҳсил кўрган, замонавий барча илмфанларни эгаллаган. Дастлаб амир Наср Сабуктегин, кейин эса Султон Маҳмуд саройида хизмат қилган, "малик уш-шуаро" унвонига сазовор бўлган. Давлацҳоҳ Самарқандий У. девони 30 минг байт шеърдан иборатлигини ёзиб қолдирган. Аммо бизга қадар шоирнинг муъжазгина шеърий туплами етиб келган. Бундан ташқари, У.нинг махсус қасидалар девони борлиги ҳақида ҳам маълумот мавжуд. У. Шарқ адабиётида васфбаҳория ҳамда мадҳ қасидаларининг энг мумтоз намуналарини яратган санъаткордир.

У. халқ оғзаки ижоди асарлари ҳамда Шарқдаги анъанавий мавзу ва тимсоллар асосида "Вомиқ ва Узро", "Хингбут ва Сурхбут", "Шодбаҳр ва Айнулҳаёт" сингари достонлар ёзган. Охирги икки маснавийни, Султон Маҳмуд Ғазнавий илтимосига кура, Беруний араб тилига таржима қилган.

Адабиёт

  • Бертелс Е. Э., История персидскотаджикской литератури, М., 1960.