Kayoniylar
Каёнийлар, кавилар — Ўрта Осиё ва Хуросонда мил. ав. ИХ—ВИИИ асрларда юзага келган давлат уюшмаларида ҳукмронлик қилган қадимги подшолик сулоласи. Авесто китобидаги анъана хронологик жиҳатдан мил.ав. 11— ВИИИ асрлар орасига мавҳум тарзда ишорат қилади. К. сулоласига афсона сифатида ҳамда Ўрта Осиёда илк темир асрига оид тарихий ҳақиқат деб қарашлар мавжуд. К. ҳақидаги хабарлар 2 хил талқинга эга: 1) зардуштийлик таълимотига асосланган диний талқин (Авесто китобидаги кавилар аввал таълимот душманлари, кейинроқ эса унинг ҳомийлари. Масалан, Кави Виштасп); 2) эпик бадиий талқин. Бу йўналиш К.ларнинг афсоналаш-тирилишига олиб келган ("Хвадайнамак", "Шоҳнома"). Сулола ўз номини коҳинлар табақаси кави ("шоиркоҳин") дан олган. Катта К. сони манбаларда 3—8 тагача (Кави Кавад-Кайқубод, Кави Ус ан, Кави Хосрава-Кайхусрав) учрайди. Шунингдек, Апиваха, Аршан, Пишинах, Бияршан, Сияваршан-Сиёвушларни ҳам ўз ичига олади. Кичик К.га Аурватаспа (Луҳросп) ва Кави Виштаспа (баъзан унинг 2 укаси — Спентодата ва Зариварай) киритилган. К.нинг асосий машғулоти — Афросиёб бошчилигидаги уларга душман турон қабилалари билан урушиш бўлган. Жаҳонда зардуштийлик динининг тарқалиши кичик К. даврида бўлган деб ҳисобланади. "Шоҳнома"га кўра, К. — Эроннинг буюк шохлари, аммо уларнинг қудрати ва ҳарбий ютуқлари ашаддий маъжусий, сўнгра зардуштийлик душмани Рустамта боғлиқ бўлган. К.нинг ҳукмронлик қилган ерлари турлича кўрсатилади: Авестода афсонавий кўллар, дарёлар (Ворукаша, Дайтя, Чайчаста), афсонавий тоғлар (Эрзифя, Ҳарити ва б.) атрофи, Ҳилманд дарё ҳавзаси ва Дранғианадаги Ҳамун кўли атрофида деб кўрсатилади. Мусулмон муаллифлар манбаларида баъзилари Балх (қадимда Бақтрия пойтахти) бошқалари (Маъсудий, Беруний) К.ни Янги Бобил подшолиги ҳукмдорлари (мил. ав. ВИИ—ВИ асрлар) билан боғлайдилар. Бу каби маълумотлар К. ҳақидаги ривоят ва ҳикоятлар афсонага айланиш даврларида чалкашликларга учраган, Авестода салбий маънода ҳам учрайди. Бу ҳолни зардуштийлик диний ислоҳотларидан олдинги даврлар билан боғлаш мумкин. Зардуштнинг Аҳурамазда ҳақидаги хушхабарини дастлаб К. рад этишган. Шу таассурот излари Авестода салбий муносабат каби намоён бўлган. Авестонинг кейинги қатламларида эса ижобийлаша боради. Улар адолат, диёнат курашчиларига "айлана борадилар".
Мирсодиқ Ишоқов[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |