Kayralar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кайралар (Уриа) — жанкасимонлар туркумининг чистиклар кенжа туркумига мансуб қушлар уруғи. Узунтумшуқли ва калта тумшуқли кайралар турини ўз ичига олади. Вазни 1,4 кг га яқин. Шимол ярим шарнинг мўътадил ва арктик денгизларида тарқалган. Бармоқлари парда билан туташган. Ерда яхши юра олмайди; тез учади; яхши сузади ва шўнғийди. Минглаб қушлар галалашиб денгиз қирғоғидаги қояларга ёки текис тошли оролларга уя қуради. Битта тухум қўйиб, 33—35 кун босади. 20—24 кунлик жўжалари қоялардан денгизга тушади. Асосан, майда балиқлар, шунингдек, қисқичбақалар ва денгиз умуртқасизлари билан озиқанади. Тухуми қимматбаҳо озиқовқат ҳисобланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |