KazAID
| қозоқча: Қазақстандық халықаралық даму агенттігі | |
|
| |
| Агентлик ҳақида умумий маълумот | |
|---|---|
| Юрисдиксия | Қозоғистон |
| Штаб квартира(лар) | 010000, Остона, Ауэзов кўчаси 8 |
| Масъул вазир |
|
| Веб-сайт | казаид |
Қозоғистон халқаро тараққиёт агентлиги (қозоқча: Қазақстандық халықаралық даму агенттігі, КазАИД) – Қозоғистон Республикаси ҳукумати томонидан ривожланишга расмий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган Қозоғистон Республикаси давлат агентлигидир[1]. КазАИД ТИКА (Туркия), КОИCА (Жанубий Корея), CИДCА (Хитой), ЖИCА (Япония), УСАИД (АҚШ) каби ташкилотларга ўхшаш ривожланишга расмий ёрдам (ОДА) бўйича амалга оширувчи агентлик ва Марказий Осиёдаги ягона миллий ОДА оператори[2].
Тарихи
Агентлик 2014-йил 10-декабрдаги „Тараққиётга расмий ёрдам тўғрисида“ги қонунга мувофиқ 2020-йил 15-декабрда ташкил этилган[3][4]. Тараққиётга кўмаклашиш агентлиги Ривожланишга расмий ёрдам (ОДА) соҳасида ягона миллий оператор ҳисобланади. Сўнгги 20 йил ичида Қозоғистон ОДАга ўхшаш мақсадлар учун 500 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди[5]. КазАИД Қозоғистоннинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда инсонпарварлик ёрдамининг энг устувор йўналишларини тизимлаштириш ва танлаш учун яратилган. Уни яратишдан мақсад Қозоғистон ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган халқаро мақсадларга эришишга кўмаклашиш, миллий хавфсизликни таъминлаш, ҳамкор давлат ривожланишига кўмаклашиш ва у билан сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, минтақавий муаммолар ва қашшоқлик муаммоларини ҳал қилиш, иқлим ва атроф-муҳит билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, халқаро шартномалар ва Қозоғистоннинг ривожланишга расмий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги мажбуриятларини амалга оширишга кўмаклашиш эди. Ривожланишга расмий ёрдам кўрсатиш учун географик устуворлик сифатида Марказий Осиё ва Афғонистон танланди[6].
Халқаро ҳамкорлик
УНИCЕФ ва КазАИД сифатли инклюзив таълим ва рақамли таълимни таъминлаш, болалар қашшоқлигига қарши курашиш, иқлим ўзгаришини юмшатиш ва уларга мослашиш учун ҳамкорлик қилади. Бундан ташқари, ҳамкорлик болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Марказий Осиё мамлакатларини тараққиётга кўмаклашиш бўйича расмий дастурларга жалб этиш ва 2030-йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича мажбуриятларни бажаришга қаратилган[7]. Агентлик УСАИД, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги, Халқаро тараққиёт агентлиги ва Словак Агенcй билан ҳамкорлик қилади[6].
Турли мамлакатларга ёрдами
Қирғизистон
Агентлик Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғи бўйича 2024-йил 5-майда Бишкекдаги ИЭМда юзага келган авария натижасида 2000 тонна дизел ёнилғисини гуманитар ёрдам сифатида етказиб беришга ёрдам берди. Ёқилғи Бишкекнинг энергетик эҳтиёжларини та’минлаш учун, шу жумладан, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт соҳаларида ишлатилиши учун етказилди[8]. Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида агентлик томонидан Қирғизистон темир йўлларига юк ташиш самарадорлигини ошириш учун 5 дона локомотив топширилди[9].
Тожикистон
Агентлик тожик мутахассисларининг Қозоғистондаги ИТ мактабларида таълим олишини қўллаб-қувватламоқда. Қозоғистон президенти сўзларига кўра, бу икки давлат ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислар малакасини оширишга хизмат қилади[10]. Агентлик қиймати 2,5 миллиард тенге (5,65 миллион АҚШ доллари) бўлган гуманитар ёрдамни Тожикистонга юборишга кўмаклашди. Ушбу ёрдам доирасида Тожикистонга 14 970 тонна мазут, 80 тонна дизел ёқилғиси, 30 тонна дизел мойи, 325 тонна гречка, 47 тонна ёг‘ ва 50 000 дона сутли консерва етказиб берилди[11].
Афғонистон
Агентлик Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан ташкил этилган гуманитар ёрдам доирасида зилзиладан жабр кўрган Афғонистоннинг Ҳирот вилоятига фаол ёрдам кўрсатди. Афғонистонга озиқ-овқат, чодирлар, кийим-кечак ва ётоқ жиҳозлари юборилди. Афғонистонга ёрдамни темир йўл орқали Балх вилоятида жойлашган Ҳайратон стансиясигача етказиш режалаштирилган. Кўрсатилган ёрдам учун Ҳирот вилояти раҳбари томонидан Қозоғистонга миннатдорчилик билдирилди[12].
Серра-Леоне
КазАИД Серра-Леоне давлатига грант ёрдам доирасида электрон ҳукумат компонентларини топширишда фаол иштирок этди. Қозоғистон томони қуйидаги электрон хизматларни тақдим этди: “Смарт Бридге хизматлар витринасı”, “Давлат органларининг интернет-ресурслари ягона платформаси” ва “Смарт Дата Укимет” ахборот-таҳлилий тизими[13].
Туркия
КазАИД 2023-йилда зилзиладан зарар кўрган Туркиянинг Газиантеп вилоятида мактаб қурилиши бўйича оператор этиб тайинланди[14].
Манбалар
- ↑ „Общая информация О КазАИД“. Официальный сайт. 2025-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 7-март.
- ↑ „Мягкая сила КазАИД“. Казахстанская правда. 2025-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 9-март.
- ↑ „О вопросах создания некоммерческого акционерного общества "Казахстанское агентство международного развития "КазАИД"“. Постановление Правительства Республики Казахстан от 15 декабря 2020 года № 861.. 2025-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 8-март.
- ↑ „О создании некоммерческого акционерного общества «Казахстанское агентство международного развития «КазАИД» и внесении дополнений в некоторые решения Правительства Республики Казахстан“. Открытое правительство/ Правительство Республики Казахстан. 2024-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 8-март.
- ↑ „Казахстан хочет помочь развивающимся странам – сколько нужно для этого денег“. Спутник. 2024-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 8-март.
- ↑ 6,0 6,1 „Информация о КазАИД“ (ру).
- ↑ „КазАИД и ЮНИСЕФ расширяют сотрудничество в сфере официальной помощи развитию“. Официальный сайт ЮНИСЕФ.
- ↑ „В Кыргызстан прибыла первая партия гумпомощи из Казахстана“. Анадолу.
- ↑ „Кыргызстан получил пять локомотивов от Казахстана для улучшения ЖД сообщения“. Комсомольская правда. 2025-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 7-март.
- ↑ „Казахстан готов увеличить поставки в Таджикистан на $200 млн“. Капитал. 2024-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 7-март.
- ↑ „Каким государствам Казахстан оказал гуманитарную помощь в 2024 году“. Спутник. 2025-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 7-март.
- ↑ „Казахстан отправил гуманитарную помощь Афганистану“. Устинка.
- ↑ „Казахстан поможет Африке технологиями Эгов“. Форбес Казакҳстан. 2024-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 8-март.
- ↑ „Казахстан построит школу в провинции Турции, пострадавшей от землетрясений“. Международное новостное агентство Курсив. 2025-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 8-март.