Казарма (итал. cасерма, лотинча cаса — уйча) — ҳарбий қисм шахсий таркибини доимий жойлаштириш учун мўлжалланган турар жой; хизмат ва ўқув хоналарига эга бино. Қўшинларни жойлаштириш учун дастлабки махсус иншоотлар қад. Рим, Карфагенда мавжуд бўлган. Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларида — ҳар бир рота ва алоҳида взвод учун махсус К. белгиланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил