Kazein
Казеин (лотинча: cасеус — пишлоқ) — мураккаб оқсил, фосфопротеид. Сутни протеолитик ферментлар таъсирида творогга айлантиришда казеиноген дан ҳосил бўлади. Творогнинг асосий массасини ташкил этади. К. тузли эритмалар (нейтрал ва ишқорли мух.ит)да эрийди, кислота таъсир эттирилганда чўкади. К.мол. м. 30.000—400000. а, р\ у фраксияларидан таркиб топган. Сут ва сут маҳсулотларининг оқсилли асосий қисми. Аёллар сутида 0,3—0,9%, сигир сутида 2,8—3,5% К. бор. Муҳим озиқ модда, таркибида кўпгина аминокислоталар мавжуд. Бўёқ, елим, пластмасса, доривор моддалар, озиқ-овқат маҳсулотлари, сунъий тола тайёрлашда ишлатилади.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |