Kedr

Кедр (Cедрус) — қарағайдошлар оиласига мансуб доим яшил дарахтлар туркуми. Бўйи 30—50 м гача, танасининг диаметри 40—50 см гача (баъзан 1,5 м гача) боради, 4 тури — Ливан К.и (Кичик Осиё тоғларида), калта игнабаргли К. (Кипр оролида), Атлас К.и (Шимолий Африкада) ва Ҳимолай К.и (Марказий Осиёда) бор. Ёғочи қизғиш ёки сарғиш, хушбўй. Сув иншоотлари қуришда ва мебелчиликда ишлатилади. Кавказ, Қрим ва Ўрта Осиёнинг жан. қисмида Ливан, Атлас ва Ҳимолай К.лари ўстирилади. Атлас К.ининг игнабарги қисқа — 2,5 см ча, қуббаси силиндрсимон, тухумсимон (5—7 см). Ҳимолай К.ининг игнабарги ингичка (уз. 2,5—5 см), қуббаси тухумсимон (7—10 см). Ливан К.ининг игнабарги 15—35 мм, қуббаси бочкасимон (8—10 см). К. ёнғоғидан ёғ, ёғоч қисмининг ширасидан скипидар олинади. Игнабаргларидан лавшага қарши консентрат тайёрланади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |