Kefallar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кефаллар (Муқилиформес) — суякли баликлар туркуми. Узунлиги 30 см дан 3 м гача, вазни 40 кг гача (барракуда). Жабра пардаси 6—7 ёйли. Сузгичлари тиканли, орқа сузгичи 2 та, қорин сузгичлари 6 нурли. Тангачалари сиклоид ёки ктеноид. 3 оиласи, жумладан, кефаллар ва барракудалар, 150 тури малум. Тропик ва мўътадил иқлимли денгизларнинг қирғоққа яқинроқ қисмида яшайди. Детрит, бентос ҳайвонлар ва баликлар билан озиқланади. Океанларда лобан ёки сингил, ўткир бурунли кефал, Ҳиндистон кефали ва б. кенг тарқалган. Айрим турлари Узоқ, Шарқ, Қора ва Каспий денгизлари соҳилларида ҳам учрайди. Оғзидаги тишлари махсус чуқурчада жойлашган. Ён чи-зиғи бўлмайди; боши кичик, тепадан пастга қараб сиқилган. К. жуда тез сузади; сувдан сакраб (учиб) чиқиш хусусиятига эга. Кенг тарқалган лобаннинг уз. 90 см гача, вазни 6,7 кг гача. Бентосдаги чиринди билан озиқланади; 6—7 ёшида вояга етади. К. саноат аҳамиятига эга.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |