Kefeli masjidi
Кефели масжиди (туркча: Кефели Câмîи) – собиқ шарқий православ черкови бўлиб, кейинчалик Рим католиклари томонидан бошқарилган. Усмонлилар империяси даврида масжидга айлантирилган. Ушбу католик черкови Азиз Николайга бағишлаб бунёд этилган.
| Масжид | |
| Кефели масжидининг жануб томондан кўриниши | |
| Мамлакат | |
| Истанбул | Фотиҳ тумани, Салматомрук маҳалласи, касап Сокак ҳудудида жойлашган Карие масжиди ва Фетҳие масжидлари ўртаси |
| Координаталар | 41°1′46″Н 28°56′30″Э / 41.02944°Н 28.94167°Э |
| Йўналиши | сунний |
| Масжид тури | черков |
| Меъморий услуб | Византия меъморчилиги |
| Бинокорлик санаси | ХИИИ—ХВ асрлар |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар сони | 1 |
| Қурилиш материали | ғишт, тош |
Кефели масжидига қизиқиш Византия империяси даврида бунёд этилган бинонинг базилика шакли ўзгартирилганидан кейин пайдо бўлган[1].
Манзили
Кефели масжиди Истанбул шаҳри, Фотиҳ тумани, Салматомрук маҳалласи, касап Сокак ҳудудида жойлашган Карие масжиди ва Фетҳие масжидлари ўртасида барпо этилган.
Тарихи

Константинополнинг олтинчи тепалиги ёнбағрида жойлашган ушбу бинонинг келиб чиқиши тўғрисида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Анъанага кўра, ИХ асрда император Тҳеопҳилос (ҳукмронлик даври: 829—842-йиллар) даврида сарасенларга (салиб юришлари даврида араблар ёки мусулмонлар шундай аталган) қарши урушларда генерал бўлган Мануэл тҳе Армениан монастир қурдирган[2]. Мануэл император Тҳеопҳилоснинг рафиқаси Тҳеодоранинг амакиси бўлган. У фаолиятини монастирда давом эттиришдан олдин, эрининг ўлимидан кейин Тҳеодоранинг чақалоқ ўғли Мичаэл ИИИ га мамлакатни вақтинчалик бошқариш учун ёрдам берган учта маслаҳатчилардан бири бўлган.
Мануэл монастири патриарх Пҳотиус томонидан қайта қурилган. Кейинчалик ёвуз Романос И Лекапенос (ҳукмронлик даври: 920—944-йиллар) томонидан қайта тикланган.
Кефели Масжидининг Мануэл томонидан асос солинган монастирга тегишли эканлиги аниқ эмас, шунингдек, сўнгги тадқиқотлар ҳам ушбу маълумотни рад этади[1].
Черковни масжидга айлантириш ишлари 1475-йилда, Константинополнинг фатҳидан кўп вақт ўтмай, Усмонлилар империяси Қримнинг Генуя шаҳридаги Феодосия колониясини босиб олганидан сўнг бошланган. Каффада истиқомат қилувчи барча лотин, юнон ва яҳудийлар Истанбулга сургун қилинган. Лотинлар, асосан генуяликлар ва арманлар билан биргаликда бу бинодан черков сифатида фойдаланишга рухсат олганлар[1]. Кейинчалик, Азиз Николайга бағишланган черков Доминиканлар томонидан бошқарилган[3]. Бу кичик черков шу яқин ўртада жойлашган „Авлиё Марям“ католик черковига боғлиқ бўлиб, кейинчалик ушбу черков „Одалар масжиди“га айлантирилган[3]. 1630-йилда Мурод ИВ (ҳукмронлик даври: 1623—1640) даврида черков вазир Ражаб пошо томонидан месcитга (кичик масжид) айлантирилган, лекин аввалги номи сақлаб қолинган, кейинчалик эса аввал Кефе Маҳалле, кейин эса Кефели Месcиди номи билан танилган. Бунинг эвазига эса арманлар Балатда жойлашган юнон черковига эга бўлишган[3].
Архитектураси

Бино узунлиги 22,6 метр ва эни 7,22 метрдан[4] иборат бўлиб, қурилиш режасига кўра шимолдан жанубга йўналтирилган катта залдан иборат, бундай услуб Константинополдаги Византия черковлари орасида жуда кам учрайди. Бино девори ғишт ва тошлардан бунёд этилган. Масжиднинг шимол томонида ғиштдан қурилган арк ва ярим доира шаклидаги апсида мавжуд бўлиб, унинг ташқи томони кўпбурчак шаклга эга. Асосий йўлак деворларига икки қаторли деразалар тартибсиз кўринишда ўрнатилган. Масжиднинг жануб девори ҳам икки қаторли деразаларга эга. Пастки деразалар юқори дералардан анча катта. Масжидга кириш қисми ғарбий деворнинг ўртасида жойлашган. Бинонинг ғарбий томонида том қисми учта устунга таянган сардоба жойлашган[4].
Кефели масжидининг қурилган санаси маълум эмас. Кўпбурчак апсида ва апсидадаги бўшлиқлар Палеологлар пойдевори черковларига хос тарзда бунёд этилган[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Ван Миллинген, Алехандер. Бйзантине Чурчес оф Cонстантинопле. Лондон: МаcМиллан & Cо, 1912.
- Матҳеwс, Тҳомас Ф.. Тҳе Бйзантине Чурчес оф Истанбул: А Пҳотограпҳиc Сурвей. Университй Парк: Пеннсйлваниа Стате Университй Пресс, 1976. ИСБН 0-271-01210-2.
- Гüлерсой, Çэлик. А Гуиде то Истанбул. Истанбул: Истанбул Китаплığı, 1976. ОCЛC 3849706.
- Мüллер-Wиэнер, Wолфганг. Билдлехикон Зур Топограпҳиэ Истанбулс: Бйзантион, Константинуполис, Истанбул Бис Зум Бегинн Д. 17 Жҳ (де). Тüбинген: Wасмутҳ, 1977. ИСБН 978-3-8030-1022-3.